O`zbekiston yangiliklari

Ўзбекистоннинг тарихий объектларига Wi-Fi ўрнатилди

159894_original

“Ўзбектелеком” компанияси Ўзбекистон тарихий ва маданий мероси ҳудудларида, шунингдек, жамоат учун мўлжалланган ҳамда фаол туристик объектларида симсиз абонент радиоуланиш тармоғини ташкил этиш бўйича лойиҳасини тақдим этди.
Симсиз Wi-Fi-тармоғини тестдан ўтказиш учун фойдаланишга топшириш натижаси бўйича, Ўзбекистон меҳмонлари ва аҳолиси учун қулай шароитлар яратиш мақсадида, компания томонидан Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятининг тарихий ва маданий мерос объектлари, шунингдек, туристик зоналари, меҳмонхона, аэропорт ва вокзаллари тармоқларида симсиз Wi-Fi тармоғини тижорат қурилиши бўйича лойиҳа амалга оширилди.
2014 йилда “Ўзбектелеком” “Ичан Қалъа” да оптик алоқа каналларини ташкил этиш ва мувофиқ радиоускуналарини ўрнатиш йўли билан абонентларни симсиз радиоуланиш тест зоналарини фойдаланишга топширишни амалга оширди.
Бугунги кунда “Ўзбектелеком” томонидан Wi-Fi технологияси бўйича Интернет тармоғига уланишни тақдим этадиган ускуналарни барча монтаж қилиш ва созлаш ишлари якунига етказилди, шунингдек, Интернет хизматидан фойдаланиш учун олдиндан тўлов карталари чиқарилди.
“Ўзбектелеком” Wi-Fi тармоғининг қулайлиги шундаки, фойдаланувчилар бир карта ёрдамида “Ўзбектелеком” тармоғида мавжуд бўлган барча объектларида Интернет хизматидан фойдалана оладилар. Агар абонент, масалан, картани Хива шаҳрида сотиб олган бўлса, ундан Термиз шаҳрида ҳам, Қарши ва Шаҳрисабз, шунингдек, “Ўзбектелеком” Wi-Fi тармоғи қоплаш зонасининг бошқа жойларида ҳам фойдаланиши мумкин.
Ҳозирги вақтда “Ўзбектелеком” Wi-Fi тармоғи қоплаш зонаси ўзида 27 та объектни жамлаган:
Хоразм вилояти: “Ичан Қалъа” музейи, Урганч шаҳри аэропорти, Урганч шаҳри марказий темир йўл вокзали;
Қашқадарё вилояти: Қарши шаҳри аэропорти ва темир йўл вокзали, “Абдулазиз” мадрасаси, “Ал Жарроҳ” мажмуаси, Қарши шаҳар ўлкашунослик музейи, “Шаҳрисабз” меҳмонхонаси, “Даорус-Саодат” мажмуаси, “Оқсарой” мажмуаси, “Кўк гумбаз” мажмуаси, Амир Темур музейи;
Сурхондарё вилояти: Термиз аэропорти ва темир йўл вокзали, “Меридиан” меҳмонхонаси, “Сурхон” меҳмонхонаси, “Ат-Термизий авлиё ота” тарихий мажмуаси;
Тошкент вилояти: Chinara’s ресторани, “Хумсон” дам олиш зонаси, “Арчазор” дам олиш зонаси, “Хўжакент” дам олиш зонаси, “Янгиобод Чотқол Марвариди” дам олиш зонаси, “Кумушкон” дам олиш зонаси, “Горняк” НКМК дам олиш зонаси, “Кичик Чимён” дам олиш зонаси, Чимён Осма (канат)-суянчиқли табиий чегара йўли.
Тариф режаларига мувофиқ, Интернет тармоғига уланишнинг энг паст тезлиги 4 Мбит/с.ни ташкил этади. Фойдаланувчиларга беш турдаги 4 минг 500дан 25 минг сўмгача номиналли, киритилган трафиги 150 дан 2 500 Мбайтгача ҳажмли карточкалар тақдим этилади. Интернет тармоғи трафиги ва “Tas-IX” киритилган трафик ҳажмига киради. Карточканинг фаоллаштирилганидан кейин амал қилиш муддати 30 кунни ташкил этади.
Компания ахборот хизматининг хабарига кўра, кейинги режаларда Wi-Fi-тармоғини бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб кенгайтириш белгиланган.

Нет комментариев

Привет мир!

http://www.anons.uz/uz/

1 Комментарий